RU

Последние новости

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  9 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Андрей Фёдоровнинг ўйин ва ўзбек футболи ҳақидаги фикрлари Новости

Андрей Фёдоровнинг ўйин ва ўзбек футболи ҳақидаги фикрлари

"Машъал" - "Нефтчи" (2: 1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди ва дастлаб меҳмонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди.


Мурод Исмоилов бетоблиги боис Муборакка ташриф буюрди лекин захира ўриндиғида ўтирмади ва меҳмонлар учун ажратилган жойда кузатиб борди.  

"Машъал" уйида жуда ҳам ташаввузкор ўйин кўрсатишини билар эдик.  Ўтган йили ҳам худди шундай ўйинда имкониятни бой берган эдик.  Фарғонада бўлган баҳсда ҳам ажойиб ўйин кўрсатган эди.  Ўйинни бошланиши мени ҳайрон қолдирди.  Биз бошидан рақибдан ҳужумкор ўйин кутган эдик лекин ундай бўлмади.  Биринчи бўлимда ёмон ўйин кўрсатмаган эдик.  Биринчи бўлиб гол уриш ҳам насиб этди.  Афсуски бўлим охиригача буни сақлаб қола олмадик.  Бўлим охирида толиқишдан сўнг гол қўйиб юборишга мажбур бўлдик.  Бу эса "Машъал"га руҳий мадад,  бизни йигитларга зарба бўлди.  Шунга қарамай танаффусда яхши гаплашиб олган эдик.  Ўйин йўналишини ўзгартиш мақсадига гаплашиб олдик.  Иккинчи бўлим бошидан киритилга гол эса натижага таъсир ўтказди.  Ёчиниш хонасидан кечроқ чиқдим.  Шу боис голни ҳам кўра олмадим.  Ўйин дурангга мос эди.  Биз мағлубиятга муносиб эмас эдик" ,  - дейди Андрей Фёдоров

- Терма жамоамизнинг тарихидаги энг кучли ҳимоячи сифатида "Нефтчи"нинг бугунги ҳимоя борасида қандай фикрдасиз?

Ҳимоямиз жуда ёмон ўйин кўрсатди.  Негаки улар йўл қўйиши умуман керак бўлмаган хатони қилди.  Олий лигада бундай хато қилишга ҳеч бир ҳимоячини ҳаққи йўқ.  

- Нефтчи бой тарихга эга.  Унинг тарихи жуда ҳам кучли лекин бугуничи ? Ҳозирги футбол ҳақида қандай фикрдасиз ва нима етишмаяпди?

Мен икки йилдан буён "Нефтчи" жамоаси билан биргаман.  Ҳозирги футболчиларга барқарорлик етишмаяпди.  "Нефтчи"нинг бугунги ҳолатига ҳам айнан мана шу нарса сабабчи.  Таркибни бир маромда сақлаб туриш керак.  Бу нима деган гап.  Бир йилда саккизта футболчимиз асосий таркибдан янгиланди.  Футболда тез-тез янгиланиш билан жамоани бир маромда ушлаб туриш жуда ҳам қийин.  Йигитларни жамоага кўникиши ва бир бирини тушиниши ҳам қийин кечади.  Мақсадларимизни ва ўйлаганларимизни уларни онгига сингдира олмаймиз.  Бу бутун ўзбек футболини муаммоси.  Афсуски ҳозир бизни футбол шундай аҳволда.  Ҳамма футболчи бир йилга ёки ярим йилга шартнома имзолайди.  Янаги йилда эса яна бошқа жамоага кўчиб кетаверади.  Биз ўйнаган вақтда барқарорлик,  ватанпарварлик,  содиқлик деган нарсалар бор эди.  Бир жамоада беш-олти йил бирга ўйнаб борар эди.  Ҳамма бир-бири билан дўст,  ака-ука бўларди.  Бутун жамоа бугун мураббий нимани истаётганини , унинг қарашини билиб олса бўладиган даражага етиб борар эдик.  Мураббийларни кўрсатмаларини эса сўзсиз тушиниб борар эдик.  Ҳозир унақа футболчини топишни ўзи бўлмаяпди.  Бутун ўзбек футболида шу нарса кетмоқда.  Бир йил давомида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари,  клубларнинг халқаро ўйинлари ва Олий лига баҳсларидан кўплаб ўйинларни кўрдим.  Ҳозирги ёшлар озгина бўлса ҳам қийинчиликка дош бера олмайди.  Кўпчилиги жуда ҳам сабрсиз.  Четдан қараганда буни яққол сезса бўлади.  Булар мени шахсий фикрларимиз.  Ҳозирги футболчиларни мақсади биринчи навбатда футбол бўлмай қолган.  Улар бошқа нарсаларни орзу қилади.  Бунақа футболчиларни ўйинга тайёрлаш жуда ҳам қийин бўлади.  Нафақат "Нефтчи"нинг балки ўзбек футболининг ҳам энг асосий душмани мана шулардир.  

- Акмал Холматов жамоа сардори сифатида яхши ўйин кўрсатиб бораётган эди.  Нега захирага олишни афзал кўрдингиз ?

Биз голдан сўнг икки ҳужумчи билан ўйнашни истадик.  Захирага эса ёки Акмални,  ёки Мансур Саидовни олишим керак эди.  Мансур яхшироқ формада бўлгани боис уни сақлаб қолган ҳолда Акмални олдим ва икки ҳужумчи билан ўйнадик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика