RU

Последние новости

14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  1 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  15 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  30

Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри” Новости

Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”

МТЖ ҳужумчиси Игорь Сергеев Уругвайга қарши баҳсдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Узоқ вақт учиб келдик. Масофа катта ва парвоз осон ўтмади. Энг муҳими етиб келдик ва жойлашиб олдик. Биринчи машғулотни ҳам ўтказиб олдик. Энди Уругвайга қарши ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Уругвайнинг асосий таркиби ёки “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри назаримда. Уругвай ёшлари ҳам жуда юқори даражадаги футболчилар. Биринчи навбатда ўзимиз яхши тайёрланишимиз керак. Видео таҳлилларни кўриб чиқишимиз ва ўйинга тўғри ёндашиш. Уругвайнинг ўйинини тўлиқ томоша қилмадим. Гол урилган вазиятларни ва ҳужумларини кўриб чиқдим. Умумий хулосага эгамиз ва албатта эртага янада чуқурроқ ўрганамиз. Иккинчи таркибда иштиёқ ва мотивация кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Сабаби ёшлар асосий таркибдан жой олишга ва мураббийларга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Ҳаво бироз иссиқ, намлик юқори. Мен Таиланд чемпионатида ўйнаганман ва ушбу минтақа иқлими менга таниш. Айни дамдаги об-ҳаво яхши ҳисобланади. Бундан-да иссиқроқ об-ҳаво ҳам бўлади. Менга ўрганиб бўлганман, қолган йигитларга об-ҳаво қандай таъсир қилади, билмадим", — деди ҳужумчи.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика