"Андижон" молиявий қийинчилик туфайли Нукусга бормайди
19 апр 2022 14:50
Новости
"Андижон" молиявий қийинчилик туфайли Нукусга бормайди
"Андижон" клубида молиявий ҳолат оғир экани ҳақида ёзгандик.
Championat.asia сайтининг хабарига кўра, "Андижон" клуби Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Арал Самали"га қарши баҳсда иштирок этиш учун Нукусга бора олмайди. Бунга бош ҳомийнинг сафар учун пул топа олмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Маълумот учун, "Андижон" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида 2та ўйиндан 4 очко тўплаб "E" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди. "Арал Самали" ҳисобида эса 2та турдан кейин очко йўқ. Агар "Андижон"га эртанги ўйин учун техник мағлубият ёзилса ва 4 очко билан ҳам гуруҳдан чиқа олса кубокдаги иштирокини давом эттирадими ёки йўқми ҳозирча номаълум.

"Андижон"нинг мураббийлар штаби ва легионерлар олдида бир неча ойлик қарзи мавжуд
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии