RU

Последние новости

19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  1 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  2 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 2:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  7 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0

"Андижон" - "Чиксереда" — Ҳисобда акс этмаган устунлик, хотиржам Хомяков ёхуд Максим Шацких қайси жамоанинг ўйинини кузатди? Новости

"Андижон" - "Чиксереда" — Ҳисобда акс этмаган устунлик, хотиржам Хомяков ёхуд Максим Шацких қайси жамоанинг ўйинини кузатди?

Туркияда тайёргарликни давом эттираётган "Андижон" кеча илк ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

Рақиб — Руминиянинг "Чиксереда" жамоаси. Аслида жамоанинг тўлиқ номи “Чиксереда Меркуря Чук” деб номланади. 1904 йилда ташкил топган. Руминияда Лига-2 чемпионатида қатнашади. Бу ўзимизнинг Про лига кабидир. Биринчи рақамли мусобақаси Лига-1. Клубда германиялик мутахассис Вернер Бергер яқинда бош мураббий сифатида ишга киришди. У бунга қадар Шотландиянинг "Данди Юнайтед" жамоасида фаолият олиб бораётганди. Чиксереда” таркибида кўплаб легионерлар бор ва уларнинг аксарияти Венгриядан. Шунингдек, Испания, Марокаш, Словения, Миср, Словакия, Италиядан келган легионерлар ҳам бор. Жамоанинг ўртача ёши эса 23,8 ни ташкил қилмоқда.


Муросасиз кечган учрашувда "Андижон" Руминия клуби билан дурангга имзо чекди



Ташқаридан олиб қаралганда ва юқоридаги омилларни ҳисобга олганда рақиб жиддий эди. Лекин бу ўйин давомида ўз аҳамиятини йўқотди. "Андижон" деярли ҳар бир жабҳада муносиб қаршилик қилди. Айниқса иккинчи бўлимга келиб хавфли вазиятлар яратиш борасида устунлик "бургутлар" томонига ўтди. Танаффусдан сўнг легионерлар ўрнига майдонга тушган янги кучлар ўйиннинг темпини оширди. Суҳроб Бердиев, Бобур Фарҳодовда голга тортадиган яққол вазиятлар юзага келди. Лекин устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Шунга қарамай Александр Хомяков ўйинни трибунадан хотиржам тарзда кузатиб борди. 

"Ҳали асабийлашадиган пайтлар келади. Эндигина 4та машғулот ўтказдик. Ўзимни хотиржам тутганим бу табиий ҳолат",- дейди Александр Хомяков.


Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..." 


Ўйин атрофидаги воқеаларга тўхталсак, "Андижон"нинг учрашувидан ярим соат олдин "Насаф"нинг "Полиссия"га қарши ўйини бошланди. Фурсатдан фойдаланиб маълум вақт ўйинни кузатишга ҳам улгурдик. Бу паллада комплекс атрофида кутилмаган меҳмонлар "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва клуб техник директори Николай Минчев кўриниш берди. "Шерлар"нинг икки вакили "аждарлар"нинг ўйинини томоша қилди. Биз эса бу вазиятни фотоаппаратимизга муҳрладик. Рўзиқул Бердиев ўз жамоасининг ўйинини тугатиб қисқа вақт "Андижон"нинг баҳсини ҳам кузатганини айтиш жоиз. 


Назорат ўйини. "Насаф" Украина клуби билан дуранг ўйнади



"Андижон" навбатдаги ўртоқлик учрашувини 3 февраль куни Россиянинг "Факель" жамоасига қарши ўтказади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика