RU

Последние новости

12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  0 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  1 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  6 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Бектемир Абдуманноновнинг ўйинидаги пасайиш даври ўтиб бўлди ва у эртага бизга ёрдам бера олади" Новости

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Бектемир Абдуманноновнинг ўйинидаги пасайиш даври ўтиб бўлди ва у эртага бизга ёрдам бера олади"

"Андижон" бош мураббийи Александр Ҳомяков ва футболчи Фарҳод Соҳибжонов Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эртанги учрашувни интизорлик билан кутяпмиз. Мухлисларимиз биздан қандай натижа кутаётганини биламиз. Умид қиламизки, уларнинг ишончини оқлаймиз. Тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлди деб ўйлайман", – деди Александр Хомяков.

"Бу клуб учун тарихий ўйин бўлади. Жамоадаги кўпчилик учун бу фаолиятидаги дастлабки финал ҳисобланади. Яхши тайёргарлик олиб бордик. Якунда барчаси биз учун яхши якун топишига ишонаман", – дея фикр билдирди Фарҳод Соҳибжонов.



- "Андижон" жамоасида пасайиш кузатилмоқда. Буни ўзингиз ҳам бир неча маротаба таъкидлаб ўтгандингиз. Кичик "кризис" даврида жамоани финалга тайёрлаш қанчалик қийин бўлди? Ушбу пасайишни финал куни қандай яширмоқчисизлар?

- Ҳа, бизда муаммолар бор. Жамоам ғалаба қозона олмаяпти, лекин Кубок бу бошқа мусобақа. Финал биз учун жуда муҳим. Муаммоларимиз устида ишладик. Яна бир бор такрорлайман, жамоанинг асосий қисми учун бу дастлабки финал. Шу сабабли финалда кўпроқ иштиёққа эга ва хоҳиши кучлироқ жамоа яхшироқ натижа қайд этиши мумкин. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.


- Фарҳод Соҳибжоновга савол. "Андижон" жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба финалга чиқди. Кўпчилик футболчилар учун фаолиятидаги дастлабки финал. Сўнгги кунларда жамоадаги ички муҳит қандай эди? Футболчиларда ҳаяжон ёки қўшимча босим йўқми?

- Тўғрисини, бу мен учун ҳам биринчи финал. Бу ҳиссиётларни сўзлар билан ифодалаш қийин. Эртага барчасини майдонда исботлаймиз.



- Қоғозда "Навбаҳор" фаворит. Наманганликларнинг таркиби кучлироқ ва улар тажрибалироқ. Эртага жамоангиз кучлироқ "Навбаҳор"ни нима билан ҳайрон қолдириши мумкин? Ниманинг эвазига кубок Андижонга кетиши мумкин?

- Тўғри, "Навбаҳор" тажрибалироқ. Улар бундай учрашувларда кўпроқ иштирок этишган. Рақибимиз ўтган мавсум ОЧЛда ҳам иштирок этди. Биз ҳам ўзимизнинг режамизга кўра иш тутамиз. Биз ишонган айрим услублар бор. "Андижон"да тажриба камроқлиги эртанги ўйинга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди деб ўйлайман.



- Бектемир Абдуманноновнинг ўйинида бироз пасайиш кузатилмоқда. Абдуманноновнинг спорт формаси сизни қанчалик ташвишга солмоқда?

- Ўйинга барча футболчилар бирдек тайёргарлик олиб боришади. Барча футболчилар соғлом ва эртага майдонга тушишга тайёр. Нафақат Абдуманнонов, балки ҳар бир футболчи мавсум давомида ҳар хил ҳолатда бўлади. Стабил ўйин намойиш этиш осон эмас. Умид қиламанки, Бектемир Абдуманноновнинг ўйинидаги пасайиш даври ўтиб бўлди ва у эртага бизга ёрдам бера олади.


- Ўтган мавсумда "Андижон" жамоаси ярим мавсум давомида "Истиқлол" стадионида уй ўйинларини қабул қилганди. Ушбу жиҳат жамоангизга устунлик бериши мумкинми?

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга катта далда бўла олади. Биз буни ҳис қилиб турибмиз. Бу саволга аниқ бир жавоб бериш қийин. Стадион фактори деган нарсани ҳис қилмаяпман, балки футболчиларга бу ёрдам берар.



- Фарҳод, сиз бу борада нима дея оласиз?

- Ҳа, бу стадион бизга таниш. Мослашишимиз осонроқ кечади деб ўйлайман.


- Кубок қўлга киритилса, жамоа аъзоларига автомобиль совға қилинади, деган гаплар тарқалди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Биринчи ўринда, эртага ғалаба қозониб олайлик. Кейин эса "гонорар"ни муҳокама қилишимиз мумкин. Асосий мақсадимиз – ғалаба қозониш.


- Фарҳод Соҳибжоновга савол. "Андижон" жорий мавсумда "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишга улгурди. Ўша баҳсдан сўнг "лочинлар"да бош мураббий ўзгарганди. Самвел Бабаяннинг жамоаси асосан тартибли футболни биринчи ўринга қўйганди, ҳозирги "Навбаҳор эса асосан ҳужум қилиш, кўпроқ вазиятлар яратишга урғу бермоқда. Бу "Андижон" учун қанчалик қулай? Сабаби "Андижон" қарши ҳужумда очиқ зоналарга эга бўлиши мумкин. Бу сиздек қанот футболчиларга қўл келиши аниқ...

- Эртага "Навбаҳор" очиқ ўйин намойиш этадиган бўлса, бу "Андижон" учун қулай бўлади.



- Эртанги учрашувдан қандай ўйин кутмоқдасиз? Очиқ футбол кўришимиз мумкинми?

- Рақиб қандай ўйнашга имконият беришидан келиб чиқиб ўйнаймиз. Аниқ бир нарса дейиш қийин, кўрамиз. Икки жамоа ҳам бир-бирининг кучли ва заиф томонларини жуда яхши билади. Қайси жамоа камроқ хатога йўл қўйса, ўша жамоа ғолиб бўлади.




Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" баҳси эртага "Истиқлол" стадионида ўтказилади. Учрашув 17:00 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика