RU

Последние новости

11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  0 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  13 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  17 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   17 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  11 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  37 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9

Александр Гацкан: «Ростов» космосни забт этадиган ракета» Новости

Александр Гацкан: «Ростов» космосни забт этадиган ракета»

«Ростов» сардори Александр Гацкан учун Россия чемпионатининг дастлабки турлари омадсиз келгандек.

Чунки, у тўртта учрашувда икки марта майдондан четлатилди. Хабарингиз бор, ростовликлар жорий мавсумда Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишади. Жамоа турнирдаги дастлабки учрашувини Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши ўтказди. Ана шу ўйин олдидан футболчи интервью берди.

- Шаҳар кунини қандай нишонладинглар? Қаерда эдингиз, нималарни кўрдингиз?


- Оилам билан марказни айландим. Кейин Калачёв билан ресторанда ўтирдик. Салютга бордик. Қисқаси, бизга ёқди.

- Уч ойлик ўғлингиз ҳам биргамиди?


- Йўқ. У энагаси билан паркда эди. Унинг ўз кун тартиби бор.

- Нима учун ўғлингизга Леонардо деб исм қўйгансиз?


- Миланни айланиб юрганимизда хаёлга келиб қолган. Турмуш ўртоғимга бу исм ёқиб тушган. Қароримизга футболчи Леонардо ҳам, актёр Ди Каприо ҳам сабабчи бўлишмаган.

- «Ростов» бир йилдан ошиқ вақт мобайнида ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти. Бунга стадиондаги энергетика ёрдам бер­яптими?


- Энергетиканинг ўрни бор. Одамлар ҳам футболчиларга нисбатан меҳрибон бўлиб қолишган. Бунинг устига жамоамиз бир ёқадан бош чиқармоқда.

- Тўртта ўйинда иккита четлатиш. Ҳакамлар сизни ёқтирмай қолишганми?


- Билмасам, уларнинг ўзидан сўраш керак. Менимча, қизил карточкалар ноҳақ берилди. Бошқа кучли жамоаларга қараганда, бизнинг ўйинларимизни бироз бош­қача бошқаришади.

- Сизнингча, нечта карточкани ноҳақ беришди?


- Тўртта сариқ карточкадан иккитаси 100 фоиз ноҳақ берилди. Уларнинг иккиси ҳам бир ўйин­даги иккинчи «сариқ» эди.

- Бу билан ўртамиёна клубларга бой жамоаларга қараганда паст назар билан қарашади демоқчимисиз?


- Буни масъул шахслар ўйлашсин. Мазкур масалани муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Петербургдаги қизил карточка «Ростов»нинг ўйинига салбий таъсир ўтказдими?


- Агар тўлиқ таркибда ўйнаганимизда улар ҳатто битта гол ҳам ура олишмасди.

- Баштуш ва Новосельцевларнинг йўқотилиши жамоанинг ҳимоясига жиддий таъсир ўтказдими?


- Ҳар бир футболчининг йўқотилиши таъсир ўтказади. «Ростов» учун ҳар бир ўйинчи муҳим. «Терек»ка қарши ўйинда ҳамма ҳам ўз чизиғида ўйнамади. Натижада, анча қийналдик. Умид қиламанки, кейинчалик бундай муаммоларга дуч келмаймиз.

- Сардор сифатида янги футболчиларга ёрдам берасизми?


- Керак бўлганда ёрдам бераман. Препелицэ билан румин тилида гаплашаман. Миха словениялик ва у ҳам румин тилини тушунади.

- Папа Гуйе Украинадаги фаолия­ти давомида рус тилини ўзлаштирганми?


- Ҳа. У билан умумий танишимиз бор. Бордиян Харьковда Папа билан етти йил бирга ўйнаган. Улар мен орқали бир-бирларига салом йўллашади.

- «Ростов» футболчилари Баштуш ва Новосельцевларнинг трансферидан сўнг молиявий ҳолат яхшиланганини ҳис қилишдими?


- Молиявий ҳолат ҳақида гапиришни истамасдим. Бу саволларни раҳбариятга берган маъқулроқ.

- Бердиев вице-президент лавозимини эгаллаганидан сўнг маш­ғулотлар жараёнида иштирок этмаяптими?


- Одатдагидек Дмитрий Сергеевич машғулотларни олиб бормоқда. Қурбон Бекиевич эса кузатади. Агар керак бўлса қўшимча киритади.

- Амстердамда Бердиевнинг кийиниш хонасига кирганини инкор этмассиз?


- Кирди ва «Барча сизларга ишонади. Натижа кўрсатинглар», деди.

- Бердиевнинг кетиши ҳақидаги гап-сўзлар таъсир ўтказдими?


- Бу ҳақда эълон қилишганида жамоа асабийлашди. Буни «Урал»­га қарши ўйинимизни кўрганлар сезишган бўлса керак. Лекин вазиятдан чиқиб кетиш учун бир-икки кун керак бўлди, холос.

- Ёзги трансферлар бозори пайтида «Ростов» етакчиларига қизиқишлар кўп бўлди. Сизга бошқа жамоалардан таклифлар тушдими?


- Менга ҳеч ким мурожаат қилмади.

- «Бавария» «Шальке»ни мағлуб этганини кўрдингизми?


- Ҳа.

- Таассуротлар қандай?


- Яхши жамоа, юлдузлар.

- Уч йил олдин Леонид Слуцкий «Бавария» - бу космос» деганди.


- Ҳақиқатан ҳам космос.

- Унда «Ростов» нима?


- «Ростов» - космосни забт этадиган ракета.

- Терма жамоа сафида Роберт Левандовскига қарши ўйнагансиз. У сизга ёққанми?


- Яхши футболчи. Лекин терма жамоада клубдагичалик ўйин намойиш қила олмайди.


Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика