RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  11 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади Новости

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади

АГМК клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, тажрибали футболчи Санжар Турсунов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

"2020 йилдан эътиборан АГМК сафига ўтган ва жамоамизнинг тарихий натижасига эришишда ўз ҳиссасини қўшган ажойиб иқтидор эгаси клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди.

Санжар Турсуновнинг ўтган мавсумда "Қўқон-1912" дарвозасига киритган суперголи ПФЛ талқинига кўра, Суперлиганинг энг чиройли голи дея топилганди. Шунингдек, "championat.asia" нашри Турсуновнинг такрорланмас супер голини 2020 йилнинг беназир голи дея таърифлаганди.

Янги мавсумда ҳам АГМК билан биргаликда мақсад сари интиладиган Санжар Турсуновга омад тилаймиз ва чиройли голларни кутиб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Санжар Турсунов олдида қатор вариантлар пайдо бўлганди. Булар орасида хориждан ҳам таклифлар келиб тушган. Бироқ футболчи келаси мавсумда ҳам айнан АГМКда ўйнашни маъқул топди.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика