RU

Последние новости

19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  1 19:25Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0 (Матнли трансляция)  24 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  9 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2

АГМК раҳбарияти Миржалол Қосимовни футболчиларга таништирди Новости

АГМК раҳбарияти Миржалол Қосимовни футболчиларга таништирди

Бугунги АГМК клуби раҳбарияти футболчиларига янги бош мураббийни таништирди.

"Олмалиқ КМК" бошқаруви раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов жамоа аъзоларига янги мураббийни таништирар экан қуйидагиларни айтиб ўтди.

- "Олмалиқ КМК" раҳбарияти, кўп минг сонли комбинат ходимлари, бутун Олмалиқ аҳли жамоадан 2019 йилги мавсумда юксак натижаларни кутмоқда. Бу йил жамоада ишлаган Бахтиёр Ашурматовга раҳбарият  миннатдорчилик билдиради. Унинг мураббийлик фаолиятида омад тилаймиз. АГМК биргина кубок баҳсида ғолиб бўлиш билан чекланиб қолмайди. Жамоа олдига янги мавсумда фақат ва фақат юқори натижаларга эришиш вазифаси қўйилди". 

- "Юксак марраларни забт этиш учун, биринчи навбатда жамоани ҳар томонлама кучайтириш лозим. Шу сабабли, раҳбарият жамоага фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган, халқаро майдонда ҳам ижобий натижалар қайд этган, тажрибали мураббий Миржалол Қосимовни АГМК жамоасига таклиф этди. Ўтказилган музокаралардан сўнг Миржалол Қўшоқович таклифимизни қабул қилди. Ўйлаймизки, бу Олмалиқ шаҳри учун ажойиб янгилик бўлади. Таниқли мутахассис ўз билимлари билан шаҳримиз жамоасини янада юксалишига ва кўплаб ютуқларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшади. Миржалол Қўшоқовичга жамоани ишонч билан топширамиз. Ва раҳбарият томонидан қанақа ёрдам керак бўлса, барчасига тайёрмиз".

Шундан сўнг, Улуғбек Набижонович сўз навбатини Миржалол Қосимовга берди.


Миржалол Қосимов: - "Авваламбор АГМК раҳбариятига  таклиф учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мураббийлик иши шунақа. Баъзида ўзгаришлар кузатилади. Ман ҳамкасбим Бахтиёр Ашурматовни яхши биламан, биз мураббийлар ўртасида ҳурмат ҳамиша сақланиб қолади. Ашурматовнинг кейинги мураббийлик фаолиятига омад тилайман".

- "Нима дейишим мумкин, АГМК янги мавсумда ўз олдига юқори мақсад қўйганини Улуғбек Набижонович айтиб ўтдилар. Шундай экан барча бир жамоа бўлиб ишлаш керак. Майдонда футболчилар тўп суришади. Улар учун барча шароитни яратиш ва ҳар бир ходим ўзига юклатилган ишни сидқидилдан бажарса натижа ҳам келаверади. Вақт оз қолмоқда, раҳбарият томонидан ишонч билдириляптими, бунга муносиб жавоб қайтариш лозим. Тайёргарлик режасини тез орада ҳавола этамиз. Менга барчангизга яхши таниш бўлган мураббийлар Александр Волков,  Ҳикмат Эргашев, Хайрулла Каримов ва Павел Бугалолар кўмаклашишади".

Шундан сўнг, жамоа бош директори Мухтор Қурбонов сўз олиб, футболчилар учун барча шароит муҳайё этилишини, ўз навбатида футболчилар ҳам мазмунли ва шиддатли ўйинлари билан стадионга келадиган мухлисларга қувонч улашишлари лозимлигини айтиб ўтди.

АГМКнинг дастлабки ўқув-йиғини 30 декабрга қадар давом этади. 

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика