"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?
27 окт 2025 15:25
Новости
"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?
"Манчестер Сити" директорлар кенгаши жамоа собиқ сардори ва "Бавария"нинг ҳозирги бош мураббийи Венсан Компанини Пеп Гвардиоланинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда "TEAMtalk" маълум қилди.
"Этихад"дагилар Компани клуб фалсафасини чуқур тушуниши ва ажойиб етакчилик фазилатлари орқали бош мураббий лавозимига идеал номзод бўлишига ишонишади.

Компани 2008 йилдан 2019 йилгача "Манчестер Сити"да ўйнаган ва кўп йиллар давомида жамоага сардорлик қилган. Бельгиялик мутахассис 2024 йилдан бери "Бавария" бош мураббийи бўлиб ишламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии