RU

Последние новости

07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  0 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  20 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  18 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5

2017 йилги Хитой Суперлигаси ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Новости

2017 йилги Хитой Суперлигаси ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

4 ноябрь куни Хитой Суперлигасида 2017 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Луиз Фелипе Сколари бошчилигидаги "Гуанчжоу Эвергранд" клуби қаторасига 7-марта Хитой чемпиони бўлишга эришди. Жамоа сафида Алан Карвалью, Рикардо Гуларт ва Мурики каби бразилиялик легионерлар тўп тепишди. Мавсум давомида Паулиньо, Жэксон Мартнес каби юлдузлар жамоани тарк этишди. Андре Виллаш Боаш бошчилигидаги "Шанхай СИПГ" клуби эса маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Ушбу жамоа шарафини Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳимоя қилгани кўпчиликка яхши маълум. Яъни Аҳмедов Хитойдаги биринчи йилдаёқ вице-чемпион бўлди. Клубда ҳамюримиздан ташқари Халк, Элкесон, Оскар ва Рикардо Карвалью каби легионерлар ҳам фаолият олиб боришди.

Бронза медаллари эса италиялик Жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро бошчилигидаги "Тианжин Куанжиан" клубига насиб этди. Ушбу клубда ўқувчиларимизга яхши таниш бўлган жаҳон юлдузлари Аксель Витцель, Алешандре Пато ва Энтони Модест тўп тепишди.

Бу йил Хитойда уч нафар ўзбекистонлик футболчи фаолият олиб борди.


Одил Аҳмедов қишда "Краснодар" клубидан "Шанхай СИПГ" сафига кўчиб ўтганди. У Андре Виллаш Боашнинг таклифига кўра Хитойга келганди. Бироқ мавсум старти арафасида Суперлигада легионерларга чеклов қўйилди ва битта ўйинда фақат 3 нафар хорижий футболчи майдонга тушиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Яъни учрашув қайдномасидан максимум 3 нафар легионер жой олиши мумкин бўлди. Шу сабабли Виллаш-Боаш Аҳмедовни бир қатор ўйинларда майдонга туша олгани йўқ. Шунга қарамай ўзбекистонлик футболчи 30та турдан 20тасида майдонга тушишга ва 3та гол уришга муваффақ бўлди. 14-турдан ўрин олган "Хэнань Цзянье" билан баҳсда клуби сафидаги илк голини урди. 22-турда "Чонгяинг Лифан"а қарши учрашувда ҳам Аҳмедов тўп киритишга муваффақ бўлди. Ниҳоят 25-турда Шанхай дербисида "Шанхай Шэньхуа" билан ўйинда Одил ўз ҳисобини таблога ёзиб қўйди. Одил Аҳмедов мавсум давомида 4 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. "Шанхай СИПГ" Осиё чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этди ва ярим финалга қадар етиб келди. Ярим финал баҳсларида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клубига имконият бой бериб қўйилди.


Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитой Суперлигасидаги еттинчи мавсумини ўтказди. Легионерларга қўйилган чеклов Анзурга у қадар таъсир қилгани йўқ. Сабаби ҳимоячи 30та ўйиннинг фақат 6тасида майдонга тушмади холос. Ҳимоячи бўлишига қарамай Исмоилов ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйди. 8-турдан ўрин оган "Тианжин Куанжиан" билан сафардаги ўйинда ҳамюртимиз бу мавсумдаги илк голини урди. 24-турда чемпион "Гуанчжоу Эвергранд" билан ўйинда ҳам Исмоилов рақиб дарвозасига йўл топа олди. Кейинги тур "Тианжин Тэда" йирик ҳисобда таслим қилинишида Исмоиловнинг ҳам хиссаси бўлди. Футболчи мавсум давомида икки марта сариқ ва бир марта қизил карточка билан "сийланди". "Чанчун Ятай" 2017 йилги мавсумни 7-ўринда якунлади.

"Бэйжинг Гуан" ҳимоячиси Егор Кримец эса лимит қурбони бўлди десак янглишмаймиз. Сабаби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бу мавсум давомида Суперлигада атига 5та учрашувда кўриниш берди холос. Қолган 25та учрашувда легионерларга қўйилган чеклов туфайли Кримец қайдномадан ўрин олмади. Ўтган йил ҳамюртимиз ушбу клуб сафида 30та ўйиндан 28тасида майдонга тушган эди. Бу мавсум Егор 5та учрашувда 2 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. "Бэйжинг Гуан" 40 очко билан мавсумни 9-поғонада якунлади.


Тўпурарлар пойгасида "Гуанчжоу РФ" клубининг ҳужумчиси Эран Захавига тенг келадигани топилмади. Исроиллик футболчи мавсум давомида 27та гол уришга эришди. Бир йўла уч нафар фуболчи 20тадан гол урди: "Гуанчжоу Эвергранд"нинг бразилиялик легионери Рикардо Гуларт, "Хебей Чайна Форчун" вакили Эзекель Лавесси ва "Шанхай СИПГ"нинг маҳаллий ҳужумчиси Ву Лей.

Голли пас бериш борасида аргентиналик Лавесси якка пешқадам бўлди. ПСЖ клуби собиқ ҳужумчиси мавсум давомида 15 бор шериклари гол уриши учун имконият яратиб берди. Халк ("Шанхай СИПГ") 12 марта голли пас берди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика