RU

Последние новости

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Суарес: "Эл-Классико"да ғалаба қозониш навбати "Барселона"га келди" Новости

Суарес: "Эл-Классико"да ғалаба қозониш навбати "Барселона"га келди"

Теги :  Луис Суарес
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Эл-Классико" "Эл-Классико"лигича қолади. Ўтган мавсум "Реал" билан ўйиндан олдин чемпионликни ҳал қилган эдик, аммо баҳс барибир томошабоп бўлди. Ҳар доим шундай. "Эл-Классико"дан олдин жамоанинг жисмоний ҳолатини ҳисобга олиш керак, аммо майдонда бу ҳақида ўйламайсан.

Янги мураббий жамоага илҳом бағишлайди. Футболчилар унга ўзини кўрсатишга уринишади. "Барселона" "Реал" билан баҳсда эҳтиёткорроқ бўлиши керак, чунки рақибда сифатли ва иқтидорли футболчилар кўп.

Роналду қандай футболчи эканлигини ҳамма билади, аммо жамоа кимнингдир исмидан устунроқ. Хатто Криштиану кетганидан кейин ҳам жамоада ўйин тақдирини ҳал қиладиган индивидуал маҳорат эгалари бор.

"Барселона" Роналду йўқлиги туфайли муаммоларга учраётган рақиб ҳақида эмас, ўз ўйини ҳақида ўйлаши керак. Биз ўзимиз ва мухлислар учун ғалаба қозонмоқчимиз. "Эл-Классико"да ғалаба қозониш навбати "Барселона"га келди. Шундай бўлади деб умид қиламан" - дейди Суарес.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика