RU

Последние новости

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  3 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  1 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  3 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Шота Арвеладзе: "Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак" Новости

Шота Арвеладзе: "Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак"

"Локомотив" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

 - Рақибни чемпионлик билан табриклайман. Йирик ҳисобда ютиш зарур бўлганда ҳар бир тўп йўқотилиши ўзини билдиради. Руҳан жамоани тайёрлаш қийин, лекин футболчилар охиригача интилишди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз "Пахтакор"миз. Ҳисоб биз учун ижобий бўлмаса-да, улар уринишда давом этишди, - деди Шота Арвеладзе.

- Мавсум олдидан ўз олдига чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Аммо иккала мусобақада ҳам иккнчи бўлди. Шартномангиз йил охирида тугайди. Уни узайтирдингизми?

- Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак. Ҳозирча янги шартномага имзо чекмадим.
 
- Агар жамоада қолсангиз. Ўзгаришлар бўладими. Легионерлар қоладими?

- Мен энг яхши ўйинчиларни олиб келишни истайман, аммо бу рўй беравермайди. Ҳамманинг ўз режаси бор. Кимнидир келиши икки тараф хоҳишига боғлиқ. Ўтган мавсум мен жамоада кўришни истаган маҳаллий футболчилардан барчасини ҳам олиб кела олмадик. Қолганини вақт ўтган сари кўрамиз. Биз қаердадир хато қилдик, баъзан омад етишмади. Бугун ҳам кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Таркибда ўзгаришлар ҳамиша бўлади. Фақат хоҳишлар тўғри келса бўлгани.



- Сиз келгач "Пахтакор"да инфраструктура кескин ўзгарди, ташкилий ишлар кучайди. Аммо натижа бўлмади...

- Бу ерга келганимнинг илк кунидан ўзбек футболи ривожланиши учун қўлдан келган ҳамма ишни қилаяпман. Биз кун келиб Жанубий Кореядек ўйнашимиз керак. Барча ташкилий ишлар яхши даражада бўлиши керак. Майдонларни гапирганимда буни баҳона деб ўйлаганлар бўлди, аммо нега имкон бор ҳолда шароитларни яхшиламаслик керак? Шунда барча кучлироқ ўйнайдиган бўлади. Мен бир кун келиб кетсам яна шу ёмон майдонда ўйнайверасизларми? Футболни кўпроқ севиш керак. Чемпионлик баҳси, бешта гол, терма жамоанинг кўплаб футболчлари майдонда мухлисга яна нима керак?

- Ҳакамлик борасида қандай фикрдасиз? Айниқса Анзур Исмоиловга берилган сариқ карточка ва пенальти ҳақида.

- Қизил карточка йўқ эди. Аниқ. Пенальтини эса билмайман. Ўзбекистонлик ҳакамлар исталган чемпионатда юқори савияда ишлай олишади. Аммо баъзида уларга нимадир етишмайди.


Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика