RU

Последние новости

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  4 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  1 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  6 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  4 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  17

"Қўқон-1912" президенти: "Марказий" стадион ҳолатини яхшилаш йўлида ишлар бошланди” Новости

"Қўқон-1912" президенти: "Марказий" стадион ҳолатини яхшилаш йўлида ишлар бошланди”

Профессионал футбол лигасининг стадионларни текшириш комиссияси айни вақтда водийда бўлиб турибди. Комиссия бугун 21 ноябрь куни “Қўқон-1912” клубига ташриф буюрди.

Футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш ишлари бошланмай туриб айтиш керакки, “Қўқон-1912” клубининг уй стадиони майсаси ПФЛ талабларига жавоб бермайди. Ташкилот йил давомида клубни огоҳлантириб келганига қарамай, бу борада бирор силжиш кўринмади. Эндиликда санкция жиддий бўлади. Агар “Қўқон-1912” клуби стадиони майсаси борасида декабрданоқ иш бошламаса ва ҳар 10 кунда ПФЛга ҳисобот топшириб турмаса, клуб Суперлига ўйинларига қўйилмайди. Иш бошланган тақдирдагина жамоа Суперлигадаги иштирокини шартли равишда давом эттириши мумкин бўлади.

- Бу масаладан хабарим бор. Ҳозир ПФЛнинг стадионлар масаласи бўйича комиссияси билан биргаликда майдонни кўздан кечирмоқдамиз. Улар мавжуд барча камчиликларни қайд этишяпти.

Майдонимизнинг асосий муаммоси чимда. Тан оламан, унинг ҳолати талабга жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам стадион чимини яхши ҳолатга келтириш юзасидан иш бошладик”, — деб айтиб ўтди “Қўқон-1912” клуби клуб президенти Бахтиёр Толипов ПФЛ матбуот хизмати билан суҳбатда.

“Бизда бундан ташқари стадион прожекторлари бўйича ҳам муаммо бор. Ҳозирги ҳолат талабга жавоб бериши мумкин, бироқ стадионлар бўйича янги регламентда ёритиш тизимини янада кучайтириш масаласи акс этар экан”, деб фикрини давом эттирди клуб президенти.

2019 йилги мавсумда Суперлига ва Про-лига клублари ўз академиясини ишга тушириши шарт. Бусиз клублар мусобақага қўйилмайди. Энг камида футбол клублари академия учун ажратиладиган йиллик сметани тақдим этиши ва смета бўйича пуллар болалар футболига йўналтирилганини исботлаб бериши лозим.

“Академия қуриш ишлари давом этмоқда. Ҳозирда фақат юқорида айтиб ўтилган муаммолар устида ишламоқдамиз. Янги мавсумни тўлиқ тайёргалик билан бошлашга бел боғлаганмиз”, — дейди “Қўқон-1912” клуб президенти Бахтиёр Толипов.

Маълумот учун, лицензиялаш талабидан келиб чиқиб футбол клублари биринчи навбатда инфратузилмага эътибор қаратади ва шундан кейингина асосий таркиб учун футболчиларни жалб қилади. Юқоридаги масалалар бўйича иш бошланмай туриб “Қўқон-1912” клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ман этилади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика