RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

ПФЛ Ильгиз Танташевга мукофот пули беради Новости

ПФЛ Ильгиз Танташевга мукофот пули беради

2023 йилги мавсумда Суперлига учрашувларини жами 29 нафар рефери бошқариб борди. Тоза ўйин вақтининг фоиз кўрсаткичларини ҳисоблашда Лига 5 ва ундан кўпроқ учрашувда ишлаган ҳакамларни танлаб олди.

Улар орасида Ильгиз Танташев етакчиликни сақлаб қолди. 13 та беллашувда ишлаган рефери деярли 58 фоиз кўрсаткич қайд этган. Беллашувлар турли кайфият ва шароитларда ўтиши аниқ. Бироқ унга ҳакамлар таъсирини инкор қилиб бўлмайди. Мазкур статистика нисбий аҳамият касб этса-да, якунда Танташев фаолият олиб борган учрашувларда футбол ўйнаш учун кўпроқ имконият бўлганини тушуниш мумкин.

9 та учрашувда ишлаган Рустам Лутфуллин бу борада энг паст натижа кўрсатди — 49,4 фоиз. Қолган барча реферилар минимум 50 талик кўрсаткичга илина олган. Шунингдек, Акобир Шукуруллаев (54,3), Аскер Нажафалиев (54), Азиз Асимов (53,8), Аҳрол Рисқуллаев (53,8), Абдурашид Худойберганов (52,7) Равшан Абдувоҳидов (51,8), Комил Расулов (50) кабилар юқорида айтилганидек 50 фоиздан юқорироқ натижа қайд этган.

Лига мусобақалардаги интенсивликни ошириш, футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тоза ҳамда соғлом футболга бўлган интилишларини рағбатлантириш, антифутболга қарши турли йўсинларда курашиш устида ишламоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур статистика бўйича энг яхши натижа қайд этган Илгиз Танташев Лига томонидан моддий рағбатлантирилади.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика