RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  0 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

"Пахтакор" ходими Тимур Ҳакимовнинг гапларига муносабат билдирди Новости

"Пахтакор" ходими Тимур Ҳакимовнинг гапларига муносабат билдирди

Тимур Ҳакимовнинг сайтимизга берган интервьюсига кўпчилик бефарқ қарамаяпти.

"Пахтакор" клуби ходими Равшан Салимов ўзининг твиттер саҳифасида Тимур Ҳакимовнинг интервьюсига муносабат билдирди. 

Тимур Ҳакимов: "Одамлар мен ҳақимда кўп нарсани билмай гапиришяпти" (1-қисм)

Тимур Ҳакимов: "Мен ҳақимда кўп нарсани билмай гапиришяпти" (2-қисм)

"Кимнингдир ёнини олиш юзасидан эмас, адолат юзасидан айтишим керакки, Тимур Ҳакимовнинг кўп гаплари нотўғри, - деб ёзади Равшан Салимов. - Футболчиларга хос бўлган услуб - ўйнамаса у ёки бу нарса бўлса, ҳар доим ўзини эмас, мураббийни айбдор қилиш. Захирада ўтирган исталган ўйинчи билан гаплашинг, мураббийни айбдор дейди".

Равшан Салимов яна шундай ёзган: "Ҳакимовга "Зенит" ёки шунга ўхшаш клубдан ҳеч қандай таклиф бўлмаган. Ҳаммаси оғзаки бўлган: у қизиқяпти, бу қизиқяпти деган гаплар. Қатардан таклиф бўлгани рост, лекин адашмасам тайини йўқ биринчи лига жамоасидан бўлган. Шунинг учун қўйиб юборилмаган. "Пахтакор" Ҳакимовни 7 ёшидан катта қилган. Табиийки унинг футболчи бўлиб етишишида биринчи манфаатдор ҳам клуб бўлади. Клуб фтуболчи учун ҳамма нарсани қилиб беради. Уёғи эса футболчининг ўзига боғлиқ". 

"Бабаянга битта Сергеев эмас, ҳамма футболчи тегишли эди. Унга фарқи йўқ эди кимни сотишни: Сергеевними ёки Ҳакимовними. Шунчаки Ҳакимов рақобатда Сергеевга ютқазиб қўйган ва бошқа гаплар ҳам бўлган. Айтишни ўзимга эп кўрмайман. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, Ҳакимов юлдузликни кўтара олмаган. Ҳакимовнинг вазиятида айбни мураббийга тўнкаш эмас, бошқа ёш футболчилар учун ибрат бўла оладиган жойини топиб кўрсатиш керак. Зора, чиқаётган ёшлар ақлини йиғиб олса", - дейди Салимов.

Маълумот учун, Равшан Салимов "Пахтакор" футбол клубида лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлайди.


Рейтинг: -78   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика