RU

Последние новости

00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:10Клублар ўртасидиг ЖЧ. "Флуминенсе" ва "Челси" финал йўлида тўқнаш келишмоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  2 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг Новости

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

Теги :  Ўзбекистон
2018 йил ҳам якунига етиб қолди.

Йил бошида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, тарихдан жой олди. Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ушбу жамоа чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Ўша мусобақада фақатгина омадсизлик туфайли терма жамоамиз кейинчалик чемпионга айланган Жанубий Кореяга мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, мухлисларга ваъда қилинганидек миллий терма жамоамизга хориждан янги бош мураббий тайинланди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мураббий қўлостида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди. Айни пайтда эса Туркияда Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Январдаги U-23 Осиё чемпионати бир қатор ёш футболчиларни мухлисларга кашф қилиб берди. Ушбу футболчилар кейинчалик миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи Эктор Купернинг ҳам эътиборига тушишди ва миллий терма жамоадан таклиф олишди. Терма жамоа таркибида Одил Аҳмедов, Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов каби тажрибали футболчилар билан бир қаторда, Икром Алибоев, Жавоҳир Сидиқов, Азиз Ғаниев каби футболчилар ўзларини кўрсата бошлашди.

Шунингдек, турли ёшдаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз ҳам ушбу мавсумда бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишди. Жумладан, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ноябрь ойида "Dubai Cup" мусобақасида ғолиб чиқди. Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси октябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашининг 1-босқичида гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ноябрь ойидаги "CAFA championship" мусобақасида тенгсиз деб топилди.

Йил якунланар экан, 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббийини аниқлаш вақти келганини эълон қилмоқчимиз. Демак, ЎФА томонидан ўтказиладиган сўровномада Ўзбекистонда ва хорижда тўп сураётган, фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар иштирок этишлари мумкин. Барча ОАВ ходимлари, шунингдек, мухлисларни сўровномада фаол бўлишга чақирамиз! Ҳар битта ОАВ таҳририяти битта овозга эга, мухлисларнинг овози ҳам жамланиб, битта овоз сифатида қабул қилинади.  

2018 йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши керак? Ўз номзодларингизни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга жойлаштирган ҳолда, info@ufa.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Масалан, Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси:

1.
2.
3.

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши мураббийи:

1.
2.
3.

Энг кўп овоз тўплаган футболчи ва мураббий йил якунида ЎФА томонидан тақдирланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика