RU

Последние новости

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" нишонидаги футболчи кимни танлайди? Новости

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" нишонидаги футболчи кимни танлайди?

Суперлиганинг барча учрашувларида тўлиқ ўйнаган ягона футболчининг хизматларига "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жиддий қизиқмоқда, дея хабар бермоқда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов.

Жорий мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси дарвозасини ишончли қўриқлаган Ўткир Юсуповнинг қўқонликлар билан тузган шартномаси йил охирида тугайди. "Машъал" тарбияланувчиси ҳисобланган Ўткир Юсупов олдида айни пайтда учта вариант пайдо бўлган. Гарчи шартнома якунига етган бўлсада, "Қўқон-1912" клуби Юсуповни жамоада олиб қолмоқчи ва ўртадаги битимни узайтириш пайида. Юсупов олдида эса бундан ташқари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоаларидан таклифлар тушган.

Футболчи айни пайтда келгуси режалари ҳақида бош қотирмаяпти. Кўп нарса йил сўнггида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг Туркия йиғинига кетадиган рўйхатига киритилган ва посбон айни пайтда Осиё Кубогига борадиган таркибга кириш учун курашмоқда.

Ўткир Юсупов жорий мавсумда Суперлигадаги барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи. Юсупов Суперлигада 32 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 маротаба тўп олиб чиқди. Мазкур учрашувлардан 9 тасида кипер ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.



Қайд этиш керакки, "Машъал" академияси тарбияланувчиси саналган Ўткир Юсупов бунга қадар "Насаф", "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика