RU

Последние новости

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  7 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди" Новости

Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"

"Реал" собиқ посбони Кейлор Навас ўтган ёзда "Барселона" уни трансфер қилиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

Сентябрь ойида асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штеген жароҳат олгандан сўнг, каталонияликлар "қўлқопини михга илган" Войцех Шесни билан шартнома имзолаган эди. Маълумотларга кўра, “Барса” Кейлор Навас номзодини ҳам кўриб чиққан.

"Мени "Барса" билан боғлашгани ҳақида миш-мишлар кўп гапирилди. Лекин бундай ишлар осон якунланмайди… Улар агентим билан боғланишган ҳам. Бу футбол, биз ўз ишимизни қилишимиз керак.

Бу хабарлар менга ёқди: гарчи узоқ мавсумлар давомида "Реал"да ўйнаб, кўп йиллар рақиб бўлган клуб мени номзод сифатида кўрди. Бу хабарларни мақтов сифатида қабул қилдим.

Агар менга "Барселона" эмас, Флорентино Перес қўнғироқ қилганида сузиб бўлса ҳам унинг олдига борардим", – деди "Реал"нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда "Ньюэллс Олд Бойз" сафида ўйнаётган Кейлор Навас "El Larguero" нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
27 апр 13:09:43
Waranty
(Barsa muhlisi) Ajoýib darvozabon
championat.asia
Яндекс.Метрика