"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди
06 июл 2025 16:12
Новости
"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди
"Арсенал" клуби расмий сайтида ярим ҳимоячи Мартин Субименди "Реал Сосьедад"дан трансфер қилинганини эълон қилди.
Таъкидланишича, 26 ёшли футболчи Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Аввалроқ, журналист Фабрицио Романо "канонирлар" испаниялик футболчининг трансфери учун тахминан 65 млн евро тўлаши ҳақида хабар берган эди. Бу сумма бир неча босқичда ўтказилади.
Футболчи ўтган мавсум "Реал Сосьедад" сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 26 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.



Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии