RU

Последние новости

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  2 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз" Новости

Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"

Испания терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш ўйини олдидан Испания Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган видеоматбуот анжумани ўтказди. Унда бош мураббий Санти Дения иштирок этди.

"Олимпия ўйинлари қийин турнир, кичикроқ миқёсда бўлса-да, жаҳон чемпионатига ўхшаб кетади. Биринчи ўйин, одатда, энг муҳими ҳисобланади ва биз бор эътиборимизни  мазкур баҳсга қаратганмиз. Орзуларни рўёбга чиқариш вақти келди. Менинг вазифам — қисқа вақт ичида жамоа шакллантириб, уларни бир оилага айлантиришдан иборат. 

Олтин медал бизни ўзига чорламоқда, чунки кўп йиллар мобайнида бунга эриша олмадик. Барча ишларни босқичма-босқич амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. 

Фермин ва Алекс Баенанинг иккаласи ҳам Европа чемпионати ғолиби бўлишганидан кейин етиб келишган. Улар биз учун жуда муҳим футболчилар саналади. Икки йигит яхши ҳолатда етиб келган", деди испанияликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 24 июль куни соат 18:00 да “Парк де Пренс” стадионида старт олади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика