RU

Последние новости

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди Новости

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди

ФИФА инструктори, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Тайландда IFAB техник директори Дэвид Эллери билан VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди.

Бунгача улар Қатарда ФИФА инструкторлари учун семинар олиб боришганди. VAR тизимини ишга туширишда техник имкониятлардан ташқари, ҳакамларни ушбу тизим бўйича ишлашга ўргатиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

IFAB техник директори Дэвид Эллери семинар давомида VAR тизимини ишга туширишнинг 5та босқичи ҳақида маълумот бериб ўтди. VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни лицензиялаш жараёни 9 ой давом этиб, барча ҳаракатлар ФИФА инструкторини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ФИФА инструктори сифатида семинар қатнашчилари билан амалий ва назарий машғулотлар олиб борди. Машғулотлар VAR тизими ҳаками ва ҳакам ёрдамчилари билан майдонда футболчилар иштирокида ҳамда хонада VAR тренажёрларида амалга оширилди.


VAR тизимини амалда қўллаш бўйича келгуси семинар март ойи охирида Қатарда бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Абдуллаев билан биргаликда Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Майк Вандеррост (Голландия) ҳакамларга таълим беришади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика