RU

Последние новости

14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  6 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

ЕЧЛ, 5-тур якунлари: Қолган тўртта йўлланма кимга насиб этади? Новости

ЕЧЛ, 5-тур якунлари: Қолган тўртта йўлланма кимга насиб этади?

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари якунланди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги тури олдидан плей-оффга йўлланма олувчи 12 жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурди. Фақатгина яна 4 жамоа номи ким бўлишини охирги тур аниқлаб беради.


Вазифани муддатидан аввал ҳал этишга улгурган жамоалар рўйхати:
"Атлетико", "Аякс", "Бавария", "Барселона", "Боруссия", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Порту", "Реал", "Рома", "Шальке", "Ювентус"

1/8 финалга йўлланма олиши мумкин бўлган жамоалар:
"Интер", "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Лион", "Наполи", ПСЖ, "Шахтёр".

Европа лигасига ўйнаши маълум бўлган жамоалар:
"Бенфика", "Брюгге" ва "Валенсия"

Европа лигасига йўлланма берувчи 3-ўринни қўлга киритиши мумкин бўлган жамоалар:
"Виктория", "Галатасарой", "Локомотив", "Хоффенхайм", "Црвена Звезда", ЦСКА

Гуруҳда охирги ўринни олиши маълум бўлиб улгурган жамоалар:
"Монако", АЕК, ПСВ ва "Янг Бойз"


Сўнгги тур олдидан бешта гуруҳда (A, D, E, G, H) плей-офф йўлланмалари соҳиблари аниқ булиб улгурди. Қолган уч гуруҳда ҳозирча барча масаларага ойдинлик киритилгани йўқ. Энг юқори интрига ва кураш кутилганидек "C" гуруҳида кечмоқда. Бу "квартет"да нима руй беришини охирги тур аниқлаб беради. Ҳозирча ҳеч бир жамоа масалани буткул ўз фойдасига оғдира олгани йўқ. "Наполи", ПСЖ ва "Ливерпуль"да кейинги босқич чиқиш имкониятлари сақланиб турибди.


Аниқ рақам ва фактлар:

Энг кўп гол урган жамоа - "Манчестер Сити" (14)
Энг кам гол ўтказган жамоалар - "Боруссия", "Бавария", "Аякс", "Реал", "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" (-2)
Энг кам гол урган жамоалар - "Монако", АЕК, "Янг Бойз" (2)
Энг кўп гол ўтказган жамоа - "Виктория" (-15)
Умуман ютқазмаган жамоалар: - "Наполи", "Бавария", "Лион", "Аякс", "Порту", "Барселона"
Умуман ғалаба қозонмаган жамоалар - "Янг Бойз", "Хоффенхайм", АЕК, ПСВ, "Монако"
Энг кўп очко тўплаган жамоалар - "Бавария", "Барселона" ва "Порту" (13)


Тўпурарлар:
Роберт Левандовски ("Бавария") - 6
Лионель Месси ("Барселона") - 6


Энг яхши ассистент:
Рияд Махрез ("Манчестер Сити") - 4


Европа чемпионлар лигаси ҳақида батафсил маълумотлар шу ерда

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика