RU

Последние новости

00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  98 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  19 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  13

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!" Новости

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

ПФЛ маслахатчиси Диёр Имомхўжаев терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга мағлубиятга учраганидан сўнг (0:4) фикр билдирди.

"Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

"Аммо масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Аввал ҳам айтганимдек, Купердан декабрга қадар ҳеч нарса кутмагандим, у сеҳргар эмас, у ҳамма қатори оддий инсон, тажрибали мураббий. Масалан, ўзи ўйнаган 6 та ўртоқлик ўйинини ютиб, Осиё кубогида шарманда бўлганидан кўра, ўртоқлик ўйинларининг ҳаммасида тарсаки еб, расмий турнирга чиқарган хулосаси билан тайёргарлик кўргани минг марта яхшироқ.

Купер Ўзбекистон футболи нима деган саволга энди жавоб бера олади. Купер футболчиларимизни энди танийди, имкониятларини чамалай олади. Ливанлар билан қандай дуранг ўйнашимизни, Қатарни нега доим ютганмиз-у, Корея билан фарқимиз нега бу қадар катта эканини тушунади. Ўзбекистонга хуш келибсан, мистер Купер!

Мана энди шу жамоа, шу имконият ва шу футболчилар билан, яъни, бор масаллиқ билан мазали таом тайёрлаш керак бўлади. Унинг қандай ошпаз эканлигини Осиё кубоги кўрсатиб беради. У бунгача ўтган 3 та йиғинга турли футболчиларни чақирди. Энди эса Осиё кубогига борадиганларни саралаб, декабрни уларга бағишлайди. Бир ой изланади, кечалари ухламайди, тушларига Корея ва Япония кириб, уни қўрқитса ҳам ажаб эмас. Муҳими, ростакамига иш бошлайди. Бирламчи хулосани Осиё кубогидан кейин чиқариш мумкин бўлади.

Ўтган 3 ойга эса ачинманг. Янги танишган инсонингиз аслида ким эканини билиш учун ҳам вақт керак. Купер ҳам биз билан, футболимиз билан танишди. Дардини билди, ташҳис қўйди. Даволай оладими ёки йўқ бошқа масала. Унинг қандай шифокор эканини Осиё кубоги аниқлаб беради", - дея Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида хабар қолдирди.

Рейтинг: -134   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика