Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"
07 июл 01:38
Новости


Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" (2:0) ўйинидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Азим Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
"Қизиқарли ўйин бўлди. Бизга ғалаба керак эди, афсуски, ютқазиб қўйдик. "Пахтакор"ни табриклайман. Улар ҳақли равишда ғалаба қозонди.
Камчиликлар ҳаммада бўлади, уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Балки ёзги трансфер ойнасида янги ўйинчилар келиб қўшилишар.
"Пахтакор"нинг кучли жиҳатлари кўп. Биз наманганлик мухлисларга ғалаба тақдим этмоқчи эдик. Кейинги ўйинларда кучлироқ бўлиб қайтамиз.
Ҳакамларга баҳо бермоқчи эмасман. Уларни баҳолайдиган одамлар бор.
"Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 балл (10 баллик тизимда)га баҳолаган бўлардим", — деди 33 ёшли футболчи.
Похожие новости
19:20
"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!" 26

Комментарии