RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди Новости

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида МДХ давлатлари иштирокида 13-14 ёшли болалар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилояти академиясининг “АФА-SGS Shiringaz-2005” ва “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоалари иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2005 йилда таваллуд топган андижонлик ёшлар Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг “Дордой” жамоасига қарши тўқнаш келди. Хабарингиз бор, яқинда Андижон вилояти академиясининг катта мураббийи Язгелди Кутданов вафот этди. Шу муносабат билан “АФА-SGS Shiringaz-2005” - “Дордой” учрашуви олдидан 1 дақиқалик сукут сақланди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ярим финал баҳсида андижонлик ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” нинг ҳар икки голига ҳам Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилганини айтиш лозим. Шу тариқа Шохруҳ Ишанов бошқварувидаги жамоа мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси финалда чемпионлик учун Сирдарё вилоятининг “Сирдарё” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур мусобақада қатнашаётгган Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси эса ярим финалда “Кайрат-академия” жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  жамоаси


Учрашув 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  футболчилари Язгелди Кутданов вафоти муносабати билан қора лента билан тушишди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика