Эшитдик-да! Усмон Тошев Афғонистон терма жамоасини тарк этди
27 мая 2025 16:30
Новости
Эшитдик-да! Усмон Тошев Афғонистон терма жамоасини тарк этди
Афғонистон терма жамоаси менежери Омид Ҳумоюни бир неча кун аввал бош мураббий Усмон Тошев истеъфо берганини ва Афғонистон футбол федерацияси истеъфони қабул қилинганини тасдиқлади. Бироқ истеъфонинг сабаблари аниқлаштирилмаган.
Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев Афғонистон терма жамоасини олти ойдан кўпроқ вақт давомида бошқарди. Терма жамоа унинг қўл остида Непал, Таиланд, Тожикистон ва Мьянмага қарши тўртта расмий ва ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, барчасида мағлуб бўлди.
Шунингдек, италиялик мураббий Винченцо Алберто яқин кунларда мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлади. Афғонистон футбол федерацияси тез орада якуний шартнома расмийлаштириши кутилмоқда.
Афғонистон терма жамоаси 20 июнь санасида Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасида Сурияга қарши майдонга тушади.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии