

"Ювентус" 28 ёшли футболчи билан ёзда шартнома имзоламоқчи. Хамеснинг "Реал" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнида якунланади ва Мадрид клуби уни бир йилдан сўнг текинга кетишини хоҳламай ҳозироқ сотишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес жорий мавсум Ла Лигада доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



