"Ювентус" 17 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

2 июл 2020, 01:10
Туриннинг "Ювентус" клуби "Базель"нинг 17 ёшли марказий ҳимоячиси Албиан Хаждарини ўз сафига қўшиб олди.

Томонлар ўртасидаги музокаралар 3 йиллик битим имзоланиши билан якунланган. Бу ҳақида италиялик журналист Николо Скира маълум қилди.

Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумни "Базель" ёшлар жамоасида ўтказган Хаждари Швейцария U17 терма жамоаси сафида ҳам 5та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia