Яя Туре "Сити" ҳамда МЮ ўртасидаги ўйин ҳакамларсиз ўтишини истаган бўларди

Aslanov Jasurbek
24 апр 2017, 17:12
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг кўчирилган 26-тур учрашувида ҳакамлар хато қилмаслигига умид боғламоқда.

Кеча "Манчестер Сити" Англия Кубоги ярим финалида "Арсенал"га қарши баҳсда мағлубиятга учради ва иуварлик баҳсдаги ҳакамликдан қониқмади.

"Арсенал" яхши ўйнади ва ғалабага муносиб эди, аммо ҳакамлар хатога йўл қўйди. Пайшанба куни яхшироқ ҳакам ишлашига умид қиламан ёки ўйинни умуман ҳакамларсиз ўтказиш керак. Иккинчисини танлаган бўлардим" - дейди Туре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal