Янг янги шартнома бўйича 6 млн. фунт олади

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2017, 21:57
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячи Эшли Янг учун янги шартнома тайёрлаб қўйди.

32 ёшли футболчининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади, бироқ клубдагилар инглизнинг ўйинидан мамнун ва у билан ҳамкорликни яна бир йилга узайтиришмоқчи.

Маълумотларга кўра, янги битим бўйича футболчининг маоши ошади. Эшли Янг йилига 6 млн. фунт ишлаб топади. Жорий мавсумда Янг МЮ сафида 11та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun