

32 ёшли футболчининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади, бироқ клубдагилар инглизнинг ўйинидан мамнун ва у билан ҳамкорликни яна бир йилга узайтиришмоқчи.
Маълумотларга кўра, янги битим бўйича футболчининг маоши ошади. Эшли Янг йилига 6 млн. фунт ишлаб топади. Жорий мавсумда Янг МЮ сафида 11та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3та голли пас берди.



