

"Серхио Рамос - "Севилья" мухлиси ва болалигидан шундай бўлган. У қўшним эди, ҳозир клубда нима бўлаётганидан хабардор, ҳали ҳам жамоа ишқибози. Рамос билан муносабатларимиз жуда яхши, болаликдан яқин дўст бўлганмиз. Тез-тез қўнғироқлашиб, турли мавзуларни муҳокама қиламиз ва унинг жамоасига қарши ўйнаш доимо ўзгача" - дейди Навас.
Рамос "Севилья" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002-2005 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.



