Хадсон-Одои “Челси”даги ҳолатидан норози

23 сен 2020, 09:43
Футболчи жамоадан кетиши мумкин.

“Челси” вингери Каллум Хадсон-Одои жамоадаги келажаги борасида бош мураббий Фрэнк Лэмпард билан гаплашиб олишни хоҳламоқда. Қайд этилишича, улар ўртасида яқин кунларда учрашув бўлиб ўтади. Хадсон-Одои клубдаги ҳолатидан мамнун эмас. Каллум кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Шунингдек, футболчининг трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқа клубга ўтиб кетиши мумкинлиги ҳам истисно қилинаётгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com