

Клуб аввалига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Кейинчалик бир неча дақиқа ичида 2 гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб олди.
Қайд этиш керак, "Барселона" Эрнесто Вальверде келгунга қадар узоқ йиллар давомида миллий чемпионат доирасида Сан-Себастьяндан ғолиблик билан қайтмаганди.
"Барселона" Вальвердегача "Реал Сосьедад" майдонида 2007 йилда ғалаба қозонган экан.


