Эрнесто Вальверде: "Барселона"ни ютишни истайман"

Mirjalol Normatov
23 окт 2022
"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Барселона"га қарши ўйин унинг учун муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

"Албатта, ғалаба қозонишни истаймиз, бироқ бу қасос дарди эмас. Шунчаки 3 очкони қўлга киритмоқчимиз. Бунинг оддий ўйиндан фарқи йўқ.

Ҳа, осон бўлмайди. "Барселона" ҳозир чемпионатда жуда яхши ўйнамоқда. Ўз жойимга қайтиб, ўзим билан бирга ишлаган инсонлар билан кўришишни истайман.

Улар билан илиқ кўришаман, бироқ барибир ғалабани истайман", - деди Вальверде.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal