

"Кўршапалаклар" ҳўжайини Питер Лим колумбиялик футболчининг ўйинларига ишқибоз экан ва шу сабабли Фалькаони ўз жамоаси сафида кўриш истагида. Радамель айни пайтда "Челси" сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. "Аристократлар" ҳам футболчини муддатидан аввал бошқа жамоага қўйиб юборишга қарши эмаслар.



