«Тоттенхэм» МЮдан, МЮ эса «Тоттенхэм»дан ҳимоячи сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2017, 08:41
«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу «Тоттенхэм» қизиқишига сабаб бўлди.

Лондонликлар 22 ёшли футболчи январь ойид сотиб олишмоқчи.

Шоу «шпорлар» устози Маурисио Почеттино билан «Саутгемптон»да бирга ишлаган. Олдинроқ МЮ Шоуни 20 миллион фунт эвазига сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди.


Манкунианликлар эса ўз навбатида «Тоттенхэм»дан чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роузни сотиб олишмоқчи. Унинг Почеттино билан муносабати яхши эмас.

27 ёшли футболчи клуб трансфер сиёсатини танқид қилганди. Ўшандан буён Роуз АПЛда фақат битта ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: independent.co.uk