Тожикистонлик футзалчи: "Йигитларимиз биринчи ўйиндан сўнг чарчашганди"

Aziz Tukhtamuradov
14 фев 2016, 11:28
Тожикистон терма жамоасининг 10-рақамли футзалчиси Мансур Мамедбаев Вьетнамга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз учун қийин бўлди. Йигитлар биринчи ўйиндан сўнг жуда чарчашганди. Бунинг устига бугунги рақибимиз ҳам жуда кучли эди. Бизнинг терма жамоамиз ёш футболчилардан ташкил топган. Шу сабабли, ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Вьетнам кучли жамоа ва улар савия борасида юқори ҳисобланадилар. Жамоа тезкор ўйин кўрсатди. Умуман, омад ҳам бугун улар томонда бўлди.

Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоалари турнир фаворити ҳисобланадилар.

Шу ерга келиб бизни қўллаб-қувваатлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Учинчи ўйинда ғалаба қозониб, уйга ғалаба билан қайтишни истаймиз.

Яратилган шароитлар учун, меҳмондўстлик учун ўзбекистонликларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Барчаси аъло даражада ташкиллаштирилган", - дейди Мансур Мамедбаев.


Азиз Тўхтамуродов


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia