Тен Хаг Антонини "Галатасарой"га қарши баҳсда майдонга тушириши мумкин

Aslanov Jasurbek
2 окт 2023, 22:35
Антони сешанба куни "Манчестер Юнайтед" таркибига қайтиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Галатасарой"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида бразилияликни таркибга қўшмоқчи эканлигини айтди. Ўйин 4 октябрь куни 00:00да старт олади.

"Антонини таркибга қўшишни кўриб чиқяпмиз. Кеча у илк маротаба жамоа билан шуғулланди. Қарорни кейинроқ қабул қиламиз" - деди тен Хаг.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед” футболчини собиқ севгилисига нисбатан зўравонлик бўйича айбловлар туфайли жамоадан четлатган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic