

"Мен футболчиларнинг майдондаги ўйинига таъсир кўрсата олмайман. Поль ҳаммасини ўзи қилди. Мен фақат уларга йўл кўрсатаман, қолгани футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Погба билан ҳеч нарса қилганим йўқ, шундай экан Ромелу ва Алексиснинг ўйинига ҳам таъсир кўрсата олмайман. Ҳаммаси йигитларнинг ўзига боғлиқ.
Ҳа, футболчиларга мураббийнинг ва жамоадошларининг ёрдами керак. Мен фақат уларга маслаҳат бераман.
Ҳамма йигитларга нима қилишини айтишим шарт эмас. Улар яхши футболчи бўлгани учун шу ердалар. Футболчилар ўз тасаввур, креативлигини ишга солиб, ўйиндан роҳат олишлари керак" - дейди Сульшер.



