Суарес АПЛ жамоасига ўтишга яқин

Mirjalol Normatov
11 янв 2019, 12:12
"Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суарес "Арсенал"га ўтишга яқин турибди.

"Goal" хабарига кўра, 25 ёшли футболчи мавсум якунига қадар Лондонда ижарада ўйнайди.

Бироқ каталонияликлар футболчини сотиб юбориш истагида. Унинг шартномаси 2020 йилда якунига етади.

Суарес "Севилья"да Унаи Эмери билан ишлаган. У бу мавсумда атиги 2 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal