Стерлинг АПЛда мавсумни июнь ойи бошидан давом эттиришга қаршилигини билдирди

18 май 2020, 09:29
“Манчестер Сити” вакили карантидан кейин футбол баҳсларини дарҳол бошламаслик тарафдори.

“Агар биз юқори даража ҳақида гапирадиган бўлсак, карантиндан кейиноқ 1,5 ёки 2 ҳафта ўтиб ўйнашни бошламаслик керак. Оптимал формага кириш учун 4-5 ҳафталик тўлақонли машғулотлар керак бўлади. Биз эса карантиндан кейин индивидуал машғулотларни бошлаймиз, холос”, — дейди Раҳим.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан эътиборан Англияда профессионал спорт мусобақаларини ўтказишга рухсат берилган. Футбол мусобақалари эса июнь ўрталаридан бошланиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›