

"Бу Костанинг клубга қайтганидан сўнг энг яхши ўйини. У майдонда маҳлуқ эди - кўп ҳаракат қилди, голлар ташкил қилишда иштирок этди, ўйин давомида тартибни сақлади. Жамоа учрашув охирида чарчаб қолди. Чунки биз боримизни бериб ўйнадик" - дейди Симеоне.
"Спортинг" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги жавоб ўйини 12 апрель куни Лиссабонда бўлиб ўтади.



