

"Испания, Португалия, Франция ва Марокаш — асосий фаворитлар. Мен Бразилияни тилга олмадим, аммо у ҳам фаворит бўлиши мумкин. Германия? Ўйлашимча, Германия ҳар доим яқин, лекин мен уларни асосий даъвогарлар қаторида кўрмаяпман", – деди Кроос.

35 ёшли Кроос 2014 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. У Германия терма жамоаси сафида 114 ўйин ўтказиб, 17 та гол урган.
Жаҳон чемпионати-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.
Аввалроқ Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтган эди.



