Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди
29 дек 2025 15:15
Янгиликлар
Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди
Германиялик хавбек иккиланмасдан бу унвонни италиялик мутахассис Карло Анчелоттига берди. Крооснинг сўзларига кўра, Анчелотти нафақат тактик фикрлаши, балки катта жамоалар ва юлдуз футболчилар билан ишлашдаги ўзига хос маҳорати билан ҳам ажралиб туради.
"Агар барча замонларнинг энг улуғ мураббийи ҳақида гапирадиган бўлсак, мен учун бу — Карло Анчелотти. У жамоани бошқаришда — ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида бошқалардан устун эди", – деди Кроос.

Тони Кроос Анчелотти қўл остида "Реал" сафида икки марта ўйнаган: 2014–2015 йилларда, шунингдек, италиялик мураббий клубга қайтганидан кейин 2021–2024 йиллар орасида. Шу даврда "қироллик клуби" уч марта Чемпионлар Лигасини қўлга киритди, Кроос эса жамоа тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирида муҳим ўйинчига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар