Швейцарияда майдонга жойстик отишди

Aslanov Jasurbek
24 сен 2018, 14:50
Швейцариялик мухлислар "Янг Бойз" ҳамда "Базель" (7:1) ўртасидаги миллий чемпионат ўйинида киберспортга қарши намойиш ўтказишди.

Ишқибозлар майдонга теннис тўплари ва PlayStation жойстикларини улоқтиргани туфайли учрашув бир неча дақиқага тўхтатилди. Мухлислар клубларнинг киберспортга пул ажратаётганидан норози.

Ушбу норозилик намойишини меҳмон жамоа - "Базель" ишқибозлари ҳам қўллаб-қувватлашди.



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AP