Серхио Рамос яна жароҳат олди: олдинда "Реал"ни мавсумнинг энг муҳим учрашувлари кутиб турибди

Omonjon To`xtamirzayev
1 апр 2021, 17:37
Яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлган жамоа сардори яна сафдан чиқди.

Испан нашрларидан бир йўла бир нечтаси "қиролли клуби" сардори жароҳат олгани ҳақида хабар бермоқда.

Arancha MOBILE нашрининг хабар беришича, Серхио Рамос бир ой муддатга сафдан чиқди. Ҳозирча расмий маълумот йўқ, аммо хабар тасдиқланса, Рамос жамоани кутиб турган ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Ливерпуль"га қарши икки ўйин ва чемпионат доирасида "Барселона" билан беллашувни ўтказиб юборишини англатади.    

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia