

Kicker нашрининг маълум қилишича, Сане мюнхенликлар сафига бориб қўшилишга тайёргарлик кўрмоқда. Трансфер нархи 100 млн евродан кўп бўлиши маълум бўлиб улгурган.
Аввалроқ, "Бавария" раҳбарияти Санени сотиб олиш учун "Сити"га расмий таклиф юборишганди.
Ўтган мавсум Сане АПЛнинг 31 ўйинида иштирок этди ва 10 та гол уриб, 11 марта голга ҳаммуаллифлик қилди.



