LIVE. ЖЧ. Португалия — Испания 0:0 (матнли трансляция)

6 июл 2026, 23:36
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, 1/8 финал

Португалия — Испания 0:0

Португалия: 1. Диогу Кошта, 20. Жоау Канселу (5. Диогу Далот, 71’), 3. Рубен Диаш, 13. Ренату Вейга, 25. Нуну Мендеш (2. Нелсон Семеду, 56’), 15. Жоау Невеш, 23. Витинья (10. Бернарду Силва, 83’), 8. Бруну Фернандеш, 18. Педру Нету (26. Шику Консейсау, 83’), 7. Криштиану Роналду, 11. Жоау Феликс (17. Рафаэл Леау, 71’).

Захира: 12. Жозе Са, 22. Руй Силва, 4. Томаш Араужу, 14. Гонсалу Инасиу, 6. Матеус Нунеш, 24. Саму Кошта, 21. Рубен Невеш, 16. Франсишку Тринкау, 9. Гонсалу Рамуш, 19. Гонсалу Гедеш.

Испания: 23. Унай Симон, 12. Педро Порро, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 16. Родри, 20. Педри, 10. Дани Ольмо, 19. Ламин Ямаль, 15. Алекс Баэна (7. Ферран Торрес, 75’), 21. Микель Оярсабаль.

Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 5. Маркос Льоренте, 6. Микель Мерино, 8. Фабиан Руис, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 11. Йереми Пино, 17. Нико Уильямс, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.

79. Ямалнинг ажойиб узатмасини Торрес шеригига бермоқчи бўлди, португалиялик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

76. Брунонинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди…

73. Ямалнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Кошта уриб юборди.

68. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

65. Баэнанинг зарбасидан сўнг тўпни Кошта ушлаб олди.

61. Педрининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

59. Роналду ўзига ноқулай вазиятдан зарба берди, тўпни Симон ушлаб олди.

🔄 56. Бўлди, Мендеш чиқиб кетди, ўрнига Семеду ўйинга қўшилди.

🏥 54. Мендеш жароҳат олган бўлиши мумкин… унга нисбатан майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

51. Нету ўнгдан яхши юриш қилиб тўпни марказга узатди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

49. Канселу зарба бериш учун яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ на узатмага ўхшаш, на зарбага ўхшаш тўпни йўналтириши самарасиз бўлди.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

🕘 45+6. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Ямаль яхши вазиятга чиқиб бориб, дарвозага зарба берди, аммо ўта ноаниқ бўлди. Қўшимчасига бу вазиятда оффсайд бўлган экан.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

45. Родрининг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

41. Мендешнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп рекошетга учради ва тўсинга тегиб қайтди!

37. Феликснинг узатмасидан сўнг тўпни Роналду дарвозага йўллади, Симон қайтарди!

34. Ольмонинг дарвозага жуда яқин масофада марказроқ берган узатмасига якуний зарбани берадиган шериги топилмади.

31. Педрининг заргарона узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, сўнг Ольмо бош билан зарба берди, аммо ноаниқ бўлди…

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

21. Канселунинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

16. Даҳшат зарбалар ва Коштадан супер сейвлар! Дастлаб Ямалнинг зарбасини қайтарган Диогу, сўнг Баэна тепган тўпни ҳам қайтара олди!

14. Баэнанинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

12. Роналдунинг хавфли зарбасидан сўнг тўпни Симон қайтарди!

8. Оярсабаль дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо тўп ноаниқ кетди! Даҳшат вазият эди…

7. Эндиги зарба Канселу ижросида бўлди, бироқ ноаниқ кетди зарба.

3. Оярсабалнинг кучли зарбасини Кошта ушлаб олди.

🕛 1. Супер тўқнашув бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги Португалия — Испания баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›