Салани элтиб қўймоқчи бўлган учувчининг лицензияси бўлмаган экан

Aslanov Jasurbek
25 янв 2019, 12:24
"Кардифф Сити" янги футболчиси Эмилиано Сала ўтирган самолётнинг йўқолиши борасида текширув ишлари давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, текширув ишлари давомида самолётни бошқарган учувчи Дэвид Ибботсонда пулли учишлар учун лицензия бўлмаган экан. Айни дамда Саланинг рейси пулли ёки хусусийлиги аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу трансфер ойнасида Сала "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. 21 январь кечаси ҳужумчи хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди ва қўнишдан бир соат олдин самолёт радарларга кўринмай қолди. 24 январь куни полиция қидирув ишларини тўхтатди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times